«ЎЗБЕКИСТОН ОБИДАЛАРИДАГИ БИТИКЛАР» ТУРКУМИ. МАЗКУР КИТОБ-АЛЬБОМЛАР УСТИДА ИШЛАШ 2019 ЙИЛДА ҲАМ ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ.
Бугунги кунда Ўзбекистонда жўшқин замонавий тараққиёт кўп асрлик анъаналар билан ёнма-ён юради. Аввал нашр этилган 13 жилдли «Ўзбекистон обидаларидаги битиклар» ноёб лойиҳаси мамлакатнинг энг бой маданий ва тарихий меросини акс эттирувчи қадимий обидалардаги эпиграфик ёзувлар тўғрисида ҳикоя қилади.
Асрлар оша етиб келган ҳикматли номалар мазмунини очиб бериш бўйича Ўзбекистон олимларининг узоқ ва машаққатли меҳнати олти йилдан кўпроқ давом этди. Лойиҳанинг асосий мақсади кенг жамоатчиликка тинчлик, эзгулик ва бағрикенглик дини сифатида маданиятли ва маърифатли Ислом тўғрисидаги ғояларни етказишдир. 2019 йилда бу ишлар давом этади. Лойиҳа доирасида келажакда Бухоронинг меъморий эпиграфикасига бағишланган бой расмли китоб-альбомлар (2 жилд), Хива (2 жилд), шунингдек, Самарқанднинг қадимги улуғвор обидаси — Гўри Амирдаги эпиграфик ёзувларга бағишланган китоб-альбомни нашр этиш режалаштирилган.