«Ўзбекистон фан ва маданияти олимлар тадқиқотларида»

2018 йилда Ўзбекистоннинг таниқли олимларининг асарларини қайта чоп этиш ишлари бошланди. 

Мазкур лойиҳа пешқадам олимларнинг асарларини ўзбек, рус ва инглиз тилларига таржима қилиш воситасида кенг жамоатчиликни таниширишга хизмат қилади.

Жумладан, 2018 йил 25 сентябрь куни Ҳиндистонда (Ҳиндистон миллий музейи, Деҳли) ўтказилган медиа-тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Э.В.Ртвеладзенинг «Буюк ҳинд йўли» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа монографияларни ўзбек, рус ва инглиз тилларига таржима қилиш орқали таниқли олимларнинг асарлари билан кенгроқ таништиришга қаратилган. Ишга туширилган янги лойиҳа миллий ва халқаро ҳамжамият кўп йиллик умрини халқимиз илм-фани ва маданиятини ўрганишга бағишлаган кишиларнинг асарлари билан таништиришга имкон беради. 

Бу йил яна 2 та китоб қайта нашрга тайёрланмоқда:

Г. Пугаченкованинг «ЎЗБЕКИСТОН МЕЪМОРИЙ САНЪАТИ»; 

М. Е. Массоннинг «ЎРТА ОСИЁ АРХЕОЛОГИЯСИ ХОТИРАЛАРИ».