Медиа-тадбирлар

Медиа-форумлар ва медиа-тадбирлар: Китоб-альбомлар ва факсимиле нашрларни жаҳон миллий кутубхоналари ва музейларига Беғараз топшириш.

Уч йил ичида хорижий кутубхона ва музейларга 7000дан зиёд китоблар жўнатилди.

2018 йилда «Жаҳон маданий тўпламлари» ва «Ўзбекистон обидаларидаги битиклар» туркумидаги Ўзбекистон маданий меросининг 2000 дан ортиқ китоблари ва альбомлари, шунингдек, дунё тўпламларида сақланувчи бебаҳо ёзма ёдгорликларнинг факсимиле нусхалари ҳадя қилинди.

Лойиҳа доирасида йирик кутубхоналар ва университетларга яратилган медиа-маҳсулотларини беғараз тарзда хайрия қилиш дастурининг гуманитар қисми давом этмоқда. Тадқиқотчилар ва дунё кутубхоналари ташриф буюрувчилар бу китоб-альбомлардан эндиликда ҳеч тўсиқсиз фойдаланишлари мумкин. 1000 та нусхада нашр этилган ва олдинги тадбирларда тақдим этилган 10 та жилд фақатгина беғараз тарзда тарқатиш учун мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон ва чет эллардаги кутубхоналар ва музейларга ҳам етказилмоқда. Улар Ўзбекистон музейлари ва кутубхоналарига тўғридан-тўғри, чет эл мамлакатларига эса элчихоналар орқали жўнатилди.

Медиа-тадбирлар