«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси тўғрисида

Мнения

АЗИЗ АБДУҲАКИМОВ
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари:
«Энг аввало шуни таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбарининг маданият соҳасидаги сиёсати — маданий меросимизни сақлаш, ривожлантириш ва албатта, уни бутун дунёга танитишга қаратилган. Жаҳон музейларидаги Ўзбекистон бой тарихий маданий мероси намуналари акс этган китоб-альбомларнинг навбатдаги қисми — эпиграфика бўйича 13 та янги жилднинг тақдимот маросими ўтказилиши – жуда муҳим воқеа ҳисобланади. Тарихимизни чуқур ўрганиш, уни сақлаш ва кенг омма ва бутун жаҳонни таништириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Олимлар хориждаги музейлар билан боғланиб, у ерда сақланаётган артефактларни ҳамда маданиятимизга оид барча маданий бойликлар йиға бошладилар. Улар борасида маълумот тўпланиб, янги жилдга киритилди. ЮНЕСКО вакиллари Ўзбекистон томонидан мамлакатнинг бой тарихий ва маданий меросини сақлаш бўйича олиб бораётган шаффоф сиёсатини олқишлашмоқда».

РЕНАТО РАМИРЕС
ЮНЕСКО Бош директорининг маданият бўйича ўринбосари:
«Мамлакатингиз раҳбарияти Ўзбекистоннинг нафақат мамлакатдаги, балки бутун жаҳонда — жумладан, Европа ва АҚШнинг йирик музейларида сақланаётган маданий меросини бутун дунёга намойиш этиш учун фаол иш олиб бормоқда. Ўйлайманки, Ўзбекистоннинг ушбу масалага бўлган жиддий муносабати — тадқиқотлар, кўргазмалар ўтказиш, янги илмий тузилмалар ва лойиҳаларни яратиш кўплаб мамлакатлар учун намуна бўла олади. Тадқиқот нафақат академик билимларни, балки фарзандларимиз ва янги авлодлар учун ҳам билимларни узатиш усулидир. ЮНЕСКО Ўзбекистон билан фаол иш олиб бораётганидан жуда мамнунмиз»

Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган «Ўзбекис­тон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси ижтимоий, давлат ва халқаро ташкилотлар, ҳамда ижтимоий масъул бизнес вакилларининг ҳамкорлиги намунаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш борасидаги ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишнинг ёрқин  намунаси ҳисобланади. 

Ушбу лойиҳа чет эллик олимлар, музей ходимлари ва мутахассисларининг фидокорона меҳнати туфайли бугунги кунгача сақланиб қолган артефактлар ва қадимги қўлёзмалардан тадқиқотчилар ва кенг жамоатчиликни баҳраманд килиш, музейлар ҳақидаги ҳаволалар, тадқиқот институтлари ва уларнинг ходимларининг исм-шарифлари зикр этилган ҳолда нашр этилиши кўзда тутилмоқда.

Турли сабабларга кўра, ўзбек халқининг кўплаб маданий ёдгорликлари, моддий буюмлари ва маданий асарлари Ватанимиздан олиб чиқиб кетилган. 

Бир томондан бу факт — йўқотиш нуқтаи назаридан ачинарли, иккинчи томондан топилгани боис ижобий ҳолдир. Шу баҳона ўзбек халқининг буюк маданияти Ўзбекистондан ташқарида ҳам кенг танилди. 

Шарқшунос олимлардан тортиб оддий музейга ташриф буюрувчиларгача бўлган турли миллат вакиллари ўзбек санъати билан танишдилар, уни ўргана бошладилар ва ушбу маданият анъаналарининг давомчилари тимсолидаги замонавий ўзбек халқига нисбатан чуқур ҳурмат ва илиқлик туйғуларини ҳис қилдилар.

ЛОЙИҲА 3 УСТУНГА ТАЯНАДИ: ЎРГАНИШ, САҚЛАШ ВА ОММАЛАШТИРИШ

Ҳозирги вақтда у қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилмоқда:

  • «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» китоб-альбомлари туркумини нашр этиш, шунингдек шу номдаги ҳужжатли фильмларни яратиш. Чет эллик ҳамкасблар билан биргаликда Ўзбекистоннинг ноёб ва ҳайратомуз маданий ёдгорликлари, мамлакатимиз урф-одатлари ва Ўзбекистон ҳудудидаги моддий ва бадиий маданият объектларга бағишланган илмий-маърифий фильмларни суратга олиш ташкил этилади.
  • «Шарқ ёзма ёдгорликлари дурдоналари» — чет эл тўп-
    ламларида сақланадиган бебаҳо қадимий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларининг нашр этилиши. Нусхалар Ўзбекис­тон ҳукумати ва халқига сақлаш учун топширилади.
  • «Ўзбекистон маданий мероси» йўналиши доирасида тарихий экспонатлар ва қўлёзмаларни сақлашда илғор илмий технологиялардан фойдаланиш, Ўзбекистонда артефактларни ўрганиш ва асраш учун амалиётга энг янги технологияларни жорий этиш бўйича тажриба алмашишга кўмаклашиш.

 

Журнал проекта
Открыть