Тарихий ёдгорликлар кутубхонаси

Лойиҳа ўзбек олимларининг ютуқлари ва кашфиётларини оммалаштириш бўйича янги йўналишларни очиб беради. 2019 йилда қулай pocket book шаклидаги эксклюзив китоблар чиқарила бошлайди.

Илк китоб Э.Ртвеладзе бошчилигидаги ўзбек олимларининг оламшумул кашфиёти – афсонавий Окс Искандарияси (Александрияси)га бағишланади. Мазкур тарихий объект эллинизм даврининг ғаройиб ёдгорлиги – қадимий грек тарихчиси ва географи Птолемей томонидан ёдга олинган Окс Александрияси экани исботланган. Ёрқин, ранг-баранг ишланган китобда Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида жойлашган Кампиртепа шаҳарчаси машҳур Окс Александрияси эканига исботлар келтирилади. 

Иккинчи китоб Ўзбекистон тарихининг энг сирли, қизиқарли ва кам ўрганилган даврлардан бўлган Кушон империяси даври ҳақида ҳикоя қилади. “Кушонлар: сулолалар, халқ, ёзув” номли китобдан олимларнинг тадқиқотлари натижалари, милодий I аср бошларида Ўрта Осиё ҳудудида юзага келган, Ҳиндистондан то Орол денгизигача ёйилган қудратли Кушон империяси ҳақидаги ғаройиб фактлар жой олади.