Ўзбекистоннинг 100 буюк қўлёзма дурдоналари

Мнения

АЛЕКСАНДР ВИЛЬГЕЛЬМ
Muller & Shindler нашриёт уйи маркетинг ва ривожланиш бўйича вице-президенти: (Австрия) «Компаниямиз номидан бундай муҳим тадбирда иштирок этиш имконияти учун ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Айниқса, факсимиле нашрлари кўринишида ўзбек китоб санъатининг ёрқин асарларини кўпайтириш лойиҳасида иштирок этганимиздан жуда миннатдормиз. Ушбу ноёб лойиҳа - ўзбек халқининг улкан меросини ўрганиш, оммалаштириш уни келажак авлодлар учун асраб-авайлаш — бу ўзбек халқининг шонли ўтмиши ҳақида хабардорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга ва шу билан бирга халқлар ўртасидаги ўзаро мулоқотни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради».

КАТТАЛАНГАР ҚУРЪОНИ
2018 йилда «Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси томонидан РФА Шарқ қўлёзмалари институтидаги тўпламидан Катта Лангар Қуръони факсимилеси яратилди. Гуманитар тадбир доирасида қўлёзманинг 100 дан зиёд нусхалари жаҳон музей ва кутубхоналарига тарқатилди. Жумладан, ушбу Қуръон қўлёзмаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Саудия Арабистони Қиролига совға қилинди. Мутахассисларнинг баҳолашича, Катта Лангар Қуръонининг умумий ҳажми 206 саҳифадан иборат бўлган. Ҳозирги кунда мазкур нодир қўлёзманинг фақат 97 варағи, яъни салкам ярми бизгача етиб келган. Россияда унинг 81 варағи топилгани ва қандай қилиб Шарқ қўлёзмалари институтига топширилгани тарихи ҳам фан учун номаълум бўлиб қолмоқда. Тадқиқотларга кўра, ушбу мўътабар қўлёзманинг 16 саҳифаси Ўзбекистонда – Тошкент шаҳрида ва Бухоро шаҳрида сақланади. Айни пайтда китобнинг қолган ярми тақдири не кечгани бизга маълум эмас.

«Ўзбекистоннинг 100 буюк қўлёзма дурдоналари» лойиҳаси замонлар орасидаги вақт жарлигини бартараф қилиш ва қўлёзма асарлар билан танишиш, ўзбекистон заминида ўтган буюк аждодлар меросини ўрганиш учун шароит яратиб беради. Бу жиҳатдан “Ўзбекистоннинг 100 буюк қўлёзма дурдоналари” лойиҳаси миллий маданият учун тенги йўқ қимматга эга.

Бундай асарлар сирасига Абу али Ибн Сино, Беруний ва ал-Хоразмий каби олимларнинг асарлари, тарихчилар шарафиддин али яздий, мирхонд ва хондамирнинг қўлёзмалари, Имом ал-Бухорий, Нақшбандий, Термизий ва мотуридийнинг машҳур диний матнлари, нахшабий, Алишер Навоий ва Бобурнинг бадиий дурдона асарлари киради.

Дунёга машҳур номларнинг ушбу қатори жуда узундир. Бугунги кунда олдимизда муҳим вазифа турибди — масофа ва вақтни қисқартириш, Ўзбекистон кенг жамоатчилиги учун ўз ўтмишининг буюк мероси билан танишишга имкон яратиш.

  Янги лойиҳанинг мақсадлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Қадимий ёзма манбаларни асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорида,  2017 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистоннинг чет элдаги маданий меросини ўрганиш марказини ташкил этиш тўғрисида» ги қарорида, 2017 йил 23 июндаги Ўзбекистон Республикаси «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонда Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида,  2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китобхонлик маданиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ги қарорида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуслари билан ҳамоҳангдир. Шу билан бирга чет элда сақланаётган маданий бойликларга оид тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек кенг чет эл жамоатчилигини, мамлакат аҳолисини, хусусан, ёшларни ўзбек халқининг бебаҳо маънавий бойликлари ва жаҳон цивилизацияси ривожига ўзбек олимларининг ҳиссаси билан таништириш – жаҳон тўпламларида сақланадиган Ўзбекистоннинг маданий бойликлари реестерини тўлиқ маълумотлар базасини чуқур ўрганиш, яратиш ва мунтазам равишда янгилаш бўйича вазифаларга мос келади. 

Лойиҳа доирасида ўзбек халқининг маданияти, тарихи ва урф-одатлари кўзгудагидек акс эттирилган юзта энг буюк асарнинг факсимиле нусхалари нашр этилиб, Ўзбекистоннинг турли муассасаларига совға қилинади.

Шу ўринда Mueller&Schindler нашриёт уйининг бу ютуқлардаги улушини ҳам адолат билан баҳолаш лозим. Нашриёт энг янги ва замонавий технологиялардан, шунингдек, миниатюра суратларини ҳам қайта тиклаш усулларидан унумли фойдаланган ҳолда бизга қадимий манбаларни ўрганиш имкониятини бермоқда.

КАТТАЛАНГАР ҚУРЪОНИ

2018 йилда «Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси томонидан РФА Шарқ қўлёзмалари институтидаги тўпламидан Катта Лангар Қуръони факсимилеси яратилди. Гуманитар тадбир доирасида қўлёзманинг 100 дан зиёд нусхалари жаҳон музей ва кутубхоналарига тарқатилди. Жумладан, ушбу Қуръон қўлёзмаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Саудия Арабистони Қиролига совға қилинди.

Мутахассисларнинг баҳолашича, Катта Лангар Қуръонининг умумий ҳажми 206 саҳифадан иборат бўлган. Ҳозирги кунда мазкур нодир қўлёзманинг фақат 97 варағи, яъни салкам ярми бизгача етиб келган.

Россияда унинг 81 варағи топилгани ва қандай қилиб Шарқ қўлёзмалари институтига топширилгани тарихи ҳам фан учун номаълум бўлиб қолмоқда. Тадқиқотларга кўра, ушбу мўътабар қўлёзманинг 16 саҳифаси Ўзбекистонда – Тошкент шаҳрида ва Бухоро шаҳрида сақланади. Айни пайтда китобнинг қолган ярми тақдири не кечгани бизга маълум эмас.

КАТТАЛАНГАР ҚУРЪОНИ

ЗАФАРНОМА

Соҳибқирон ва Саркарда Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳаққоний ва тўла ёритиб берган асар бу Шарафуддин  Али Яздийнинг  «Зафарнома» («Ғалабалар китоби») асаридир. У ҳозирда Британия кутубхонаси тўпламида сақланмоқда. Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” китобида асосий эътибор Амир Темурга қаратилган. Яздий уни омадли, ғолиб ва фотиҳ,  яхши саркарда, адолатли ҳукмдор,  фуқарога меҳрибон, аммо сотқин ва душманларга нисбатан шафқатсиз ҳукмдор сифатида тасвирлайди. Бу қўлёзма дунё юзини кўрганидаёқ темурийлар даврига оид энг мукаммал қўлланма сифатида эътироф этилди. Унга безак бериш ва суратлар чизишга эса ҳиротлик миниатюрачи буюк расссом Камолиддин Беҳзод жалб этилган. Шероз мактаби вакили бўлмиш рассом бу китобдаги миниатюраларда Амир Темурнинг ёрқин ва ишончли образини гавдалантира олган.

ЗАФАРНОМА

«ҲУСАЙН БОЙҚАРО ДЕВОНИ»

«Девони Ҳусайний» («Ҳусайн Бойқаро Девони») темурийлар сулоласи вакили Султон Ҳусайн Бойқаро (1438–1506) қаламига мансуб бўлиб, у ҳақли равишда ўрта аср адабиётининг бетакрор намуналаридан бири ҳисобланади. Ҳусайний тахаллуси билан ижод қилган султон ўз асарини мумтоз ўзбек тилида ёзган. Тахмин қилинишча, китоб ўз замонасининг машҳур хаттоти, Алишер Навоий асарларини ҳам кўчирган хаттот Султон Али Машҳадий томонидан кўчирилган. «Девони Ҳусайний» араб ёзувининг настаълиқ услубида ёзилган, шоҳона нақшлар билан безатилган, саҳифаларга эса олтин заррачалари сепилган.

«ҲУСАЙН БОЙҚАРО ДЕВОНИ»

«МЕЪРОЖНОМА»

Темурийлар даври китобат санъати тарихидаги энг қимматли ва нодир топилмалардан бири - уйғур ёзувида ёзилган «Меърожнома» («Меърож китоби”) асаридир. Мазкур китоб 1436 йилда Амир Темурнинг тўртинчи ўғли – буюк олим ва ҳукмдор Мирзо Улуғбекнинг отаси Шоҳрух Мирзонинг шахсий буюртмасига кўра ёзилган. Гўзал хаттотлик ва миниатюра намунаси бўлмиш ушбу асар ҳозирги пайтда Париждаги Франция Миллий кутубхонасида (Turc 190/1513 II рақами остида) сақланмоқда. Қўлёзма ушбу кутубхона тўпламидаги энг нодир экспонатлардан бири бўлиб, унинг фахри ҳисобланади.

«Меърожнома» – диний-фалсафий асар бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг етти осмонга сайр қилгани ҳақида ҳикоя қилади. Унинг арабча ва форсча талқинлари ўрта асрларда кенг тарқалган. Бироқ туркий тилдаги таржимаси фақат Темурийлар даврида яратилган. Париж тўпламидаги ушбу асар туркий тилдаги “Меърожнома” ларнинг энг қадимийсидир. Шу сабабдан бу қўлёзма китоб бебаҳо маданий мерос намунаси сифатида баҳоланади.

«МЕЪРОЖНОМА»

«ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ»

«Темур тузуклари» тарихий-ҳуқуқий асар бўлиб, икки қисмдан иборат. Биринчи қисмида Амир Темурнинг етти ёшдан бошлаб шахсий таржимаи ҳоли ёритилади. Бунда унинг ҳаёти, сиёсий ва ҳарбий фаолияти билан боғлиқ барча ҳодисалар ўз аксини топган.

Китобнинг иккинчи қисми – «Тузукот» – давлат ва лашкар тузуми бўйича ўзига хос низом ва қоидалардан иборат. Бу қисмда ҳукмдор, қўмондон ва амалдорларнинг мажбуриятлари кўрсатилган. Жумладан, уларнинг зийраклик, жасурлик ва тадбиркорлик каби хислатларга эга бўлиши шарт қилиб қўйилган. Китобда фуқароларнинг мажбуриятлари ҳам белгиланган. Жумладан, уларнинг вафодор ва содиқлик каби хислатларга эга бўлиши олқишланган.

Бундан ташқари китобда судлов тизими таркиби, ҳарбийлар, оддий халқ ва камбағалларнинг ҳуқуқлари ҳамда забт этилган ерларнинг аҳолиси ҳуқуқлари ёзилган. Бу тарихий асарнинг яна бир қиммати шундаки, Бу китобда Амир Темур қонунни бузиш мумкин эмаслиги тушунчасини киритган. Шунингдек, маънавий поклик ва ахлоқ тушунчаларига алоҳида урғу берилган.

«ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ»

«РАВЗАТ УС-САФО» («СОФЛИК БОҒИ»)

«Раузат ас-сафа фи сират ал-анбия ва-л-мулук ва-л-хулафа» («Пайғамбарлар, подшолар ва халифалар сийратига оид софлик боғи») темурийлар даврининг қимматли ёзма ёдгорликларидан бири бўлмиш бу китоб машҳур тарихчи Мир Муҳаммад ибн Саййид Бурҳон уд-дин Хонд-шоҳ ибн Камол уд-дин Маҳмуд ал-Балхий (Мирхонд) қаламига мансуб.

Мирхонд темурийлар салтанатидаги пойтахт шаҳарлардан бири Ҳиротда Султон Ҳусайн Бойқаро даврида (1469 – 1506) яшаб ижод қилган, Сарой тарихчиси бўлиш Мирхонд ўз даврининг ҳурматли амалдори ва адиби, ижодкор ва олимлар ҳомийси, Султон Ҳусайн Бойқаронинг дўсти бўлмиш Алишер Навоийнинг доимий ҳимоясида бўлган. Маълумки, Навоий Мирхонднинг невараси Хондамирга ҳам доим ёрдам қўлини чўзган. Айнан Навоийнинг ташаббуси билан Мирхонд бутун жаҳон тарихи - «дунё яратилганидан бошлаб» — ўз даври 1522 – 1523 йилларгача бўлган давр тарихини ёзишга киришган.

РАУЗАТ АС-САФО («САД ЧИСТОТЫ»)