Валдис Пельш, Фарҳод Маҳмудов ва Джаник Файзиевлар "Ўзбеккино" билан қўшма лойиҳаларни тақдим этиш учун Тошкент шаҳрига келади

Валдис Пельш, Фарҳод Маҳмудов ва Джаник Файзиевлар "Ўзбеккино" билан қўшма лойиҳаларни тақдим этиш учун Тошкент шаҳрига келади

Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги доирасида юртимизга таниқли режиссёрлар, актёрлар ва продюсерлардан иборат жуда кўплаб машҳур кино намояндалари етиб келади. Улар орасида Валдис Пельш, Фарҳод Маҳмудов, Джаник Файзиев, Одельша Агишев, Али Ҳамраев ва бошқалар бор.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни улар "Ўзбекистон кинематографияси: ўтмиш, бугун, келажак" деб номланган Ҳафталикнинг учинчи кунида иштирок этиб, "Ўзбеккино" миллий агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қизиқарли кинокартиналар ҳақида сўзлаб берадилар.

Шу куни ялпи мажлис ва журналистлар билан ижодий учрашувлар ўтказилиб, унда кенг кўламли кино-лойиҳалар тақдим этилади. Тадбир ташкилотчилари батафсил маълумотларни ошкор қилмайдилар. Фақат шуниси маълумки, бу ерда кўплаб жанрлардаги фильмлар, жумладан бадиий фильмлар ҳам, ҳужжатли фильмлар ҳам тақдим этилиши назарда тутилган.
Eriel, Enter Engeneering ва «Газпромбанк» компаниялари лойиҳаларнинг асоси саналади.