2017 йилда Ўзбекистонда биринчи марта Самарқанддаги Регистон майдонида ва Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги миллий боғда 3D-mapping лазерли шоуси намойиш этилди. Унинг Европа ва АҚШнинг йирик шаҳарларида намойиш этиладиган бошқа кўнгилочар намойишларидан фарқли жиҳати шундаки, мазкур лойиҳа реал тарихий факт ва воқеаларга таяниб ёзилган сценарий асосида яратилди. Мазкур тенги йўқ намойишга 100 дан зиёд миллий ва хорижий дизайнер, тарихчи ва 3D-mapping мутахассислари, таниқли режиссёрларнинг меҳнати сингди.