Қадимда сопол лаганлардаги ёзувлар илк ижтимоий реклама вазифасини бажарган

Ўзбекистон ҳудудидаги ўрта аср кулолчилиги тарихида ёрқин ҳодиса сифатида Афросиёб (IX–XII асрлар) даврини ифодаловчи маҳсулотлар тилга олинади. Афросиёб кулолчилиги турли бадиий услубларнинг кўплиги ва рангларнинг уйғунлиги билан ажралиб туради.


Асрлар давомида ота-боболаримиз байрамларда зиёфатлар ўтказиб келганлар. Дастурхонга ҳамиша катта сопол лаганда палов тортилган. Фақат палов тўлиқ еб тугатилгачгина, лаган чиройи ошкор бўлган. Жимжимадор нақшинкор сатрларда баъзан муқаддас китобдан оятлар, баъзан ибратомуз иборалар, баъзан шукрона сўзлари ёзилган. 

Қадимги сопол лаганлар ва косаларнинг гардишларидаги ёзувлар илк ижтимоий реклама вазифасини бажарган, халқ ичига яхшилик ва маърифат ғояларини олиб кирган. Матнларга қия нигоҳ билан қаралганда, улар ҳарфлар эмас, чиройли нақшларга ўхшаб кўринган. Бу Афросиёб кулолчилигининг ўзига хос ноёб нақшли тили эди.

Қизил-жигарранг, оқ ёки қора рангда ишланган Афросиёб лагани сатҳига уста бошқа бир рангда нақшинкор матн битиб, мўйқаламнинг бир нечта ҳаракати билан идишни ҳақиқий санъат дурдонасига айлантирган. Айнан шу дамда Вақтнинг ўзи кулолнинг қўлларини бошқаради гўё.

Qadimda sopol laganlardagi yozuvlar ilk ijtimoiy reklama vazifasini bajargan