Наманган вилоятидаги Ахсикент археологик ёдгорлигидаги қазув майдонида олиб борилган тадқиқотлар давомида археологлар томонидан тарихий топилмалар аниқланди.
Жумладан, эрамизнинг I–II асрларига оид қизил ангобли керамик кўзача бутун ҳолда топилди. Мутахассислар ушбу идиш тиббий мақсадларда, хусусан, даволаш учун мўлжалланган суюқликлар — эҳтимол симоб сақлаш учун хизмат қилган, деган фикрни билдиришмоқда.
Шунингдек, XI-XII асрга тегишли илмий-тадқиқот фаолиятига оид бир қанча ашёлар — симоб сақлаш идишлари, сиёҳдон, кимёвий моддалар ва геологик элементларни ажратувчи устахона (лаборатория) қолдиқлари, мис ва бронза тангалар, турли металл буюмлар аниқланди.
Ушбу топилмалар нафақат Ахсикент аҳолисининг кундалик ҳаёти, балки ўрта аср илм-фани, кимёгарлик ва геология соҳаларидаги билим ва тажрибалари ҳақида ҳам қимматли маълумот беради.
Қайд этилишича, жорий қазишма мавсумида 4 та йирик муҳандислик қурилмаси ва 4000 га яқин турли нодир артефактлар топилди.