Бухоро сўзаналари: ўзбек каштачилигининг нафис намунаси

Ўзбек анъанавий каштачилик буюмлари (ёпинчиқлар  — чойшаб, гулкўрпа, рўйижо, болинпўш, такяпўшлар ва бошқа) Бухоро халқ санъатининг нафислиги ва маҳорати рамзига айланган. Уларнинг номи «сўзан» (игна) сўзидан олинган бўлиб, ҳар бир асар қўлда, меҳр ва синчковлик билан яратилганини таъкидлайди.

Бугунда ХVIII-XIX асрларга оид Бухоро сўзаналарининг нодир намуналарини Италия музейларида кўриш мумкин. Бу дурдоналар нақшларга бойлиги билан ажралиб туради: доира, гул композициялари, афсонавий дарахтлар, қуёш ва абадий ҳаёт рамзлари. Сюжетлари ҳам чуқур маънога эга. Сўзаналар тумор вазифасини бажарган: тўйлар, фарзандларнинг туғилиши, байрамларда кенг фойдаланилган, уйга бахт олиб кирувчи сифатида қаралган.

Каштачилик ўзбек оилаларида авлоддан авлодга ўтиб келган. Ҳунармандлар табиий бўёқлар, ипак ва пахта ипларидан фойдаланиб, ёрқин, жонли матолар яратган, уларнинг ҳар бир гули, ҳар бир нақши каштачи қалбининг бир қисмини акс эттиради.

Италия коллекцияларида ўзбек сўзаналарининг пайдо бўлиши ХIХ асрда Шарқ тўқимачилигига бўлган қизиқиш билан боғлиқ. Европалик коллекционерлар нафақат асарларнинг бадиий даражасига, балки уларнинг маданий ўзига хослигига ҳам қойил қолишган. Бугунги кунда Бухоро сўзаналари жаҳон амалий безак санъатининг дурдоналари ҳисобланади.

Материал "Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида" ("Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" туркуми, 32-жилд,) китоби асосида тайёрланди. Китоб Ворлд Сосиетй фор тҳе Студй, Пресерватион анд Промотион оф тҳе Султурал Легасй оф Узбекистан (ВОССУ) халқаро лойиҳаси доирасида чоп этилган. Китоб-альбом билан кутубхоналар, музейлар ва лойиҳанинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин: www.woscu.org.