Таниқли кинорежиссер Тимур Бекмамбетов «Қирққиз» эпоси лойиҳасини амалга оширишда иштирок этади

 

Бу ҳақда Кинематография агентлиги бош директори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдуҳолиқов «Фарғона»га берган интервьюси чоғида маълум қилган.

Абдуҳолиқовнинг сўзларига кўра, Бекмамбетов жорий йилнинг июль ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» мавзусидаги VI Халқаро конгресс доирасида ушбу лойиҳада иштирок этиш истагини билдирган.