Номаълум шахс томонидан барпо этилган Кўкалдош мадрасасининг ночор аҳволга келиб қолиши ва қайта тикланиши
Номаълум шахс томонидан барпо этилган Кўкалдош мадрасасининг ночор аҳволга келиб қолиши ва қайта тикланиши
Қадимий Шахристоннинг ғарбий томонида Чорсу бозори биқинида шаҳарнинг энг яхши мадрасаларидан бири-Кўкалдош мадрасаси янгидан қад ростламоқда. Мадраса XVI асрнинг 60-йилларида барпо этилган.
Номланишига кўра, у Тошкент ҳукмдорларидан бири-Бароқхоннинг ўғли Дарвишхоннинг энг нуфузли мулозимларидан бири бўлган номаълум шахс томонидан бунёд этилган.
Мадраса қурилганига 100 йил тўлгунгача қанча марта эскириб, хароб ҳолатга келган ва неча марталаб қайта таъмирланган.
Бинонинг асосий фасад қисми ва юлдузсимон безаклари тубдан қайта яратилган. Асосий фасадида кираверишдага нақшлар ва таъмирланиш тарихи ҳақидаги ёзувлар сақланиб қолган.
Минораларнинг гумбазлари чўқисидаги чироқлар ҳам қайта тикланган.
Мадрасанинг пнштоқида сулс, куфий, насталиқ ёзувларида қуръон оятлари акс эттирилган.
Бугунги кунда Кўкалдош мадрасаси дастлабки вазифасини бажармоқда ва сайёҳлар учун ҳам очиқдир.