XVI–XVII асрларда Мир Убайд Бухорий томонидан Бухорода насх хати асосида янги услуб — "Насхи Бухорий" (Мир Убайдий) хати ихтиро қилинади.
Манбаларда айтилишича, кунларнинг бирида Мир Убайд Бухорий Муҳаммад (s.a.v.)ni тушида кўради. Пайғамбар (s.a.v.) Мир Убайдга қалам ҳадя этади. Уйғонганида эса ҳадя этилган қалам қўлида бўлади. Ўша қалам билан ёза бошлаганида мўъжиза рўй бериб, янги хат услуби – "Насхи Бухорий" вужудга келади ва шундай атала бошлайди. Бу хат тез орада Ўрта Осиё, Афғонистон шимолида кенг тарқалиб, мазкур хатда Қуръонни китобат қилиш бошланади.