Орлат камари: қадимги Сўғдиёна ҳарбий элитасининг хазинаси

1970 йилларда Самарқанд яқинидаги Орлат қўрғонидан топилган Орлат камари тўплами Суғдиёна тарихи билан боғлиқ энг ноёб археологик топилмалардан биридир. Ушбу ёдгорлик милоддан аввалги I аср охири - милодий I аср бошларига тўғри келади ва ўша даврдаги ҳарбий зодагонларнинг юқори мавқеининг рамзи ҳисобланади.

Камар тўпламига нозик ўйма нақшли бронза ва кумуш тахтачалар киради, уларда жанг, ов ва тантанали маросимлар тасвирланган. Орлат тахтачаларининг ўзига хослиги шундаки, улардаги ҳар бир деталь қаҳрамонларнинг ҳаракатлари, ҳис-туйғулари ва хусусиятларини ҳаққоний ифодалашга алоҳида эътибор билан ишланган.

Олимларнинг фикрича, лавҳалардаги тасвирлар нафақат кўчманчи жангчиларнинг кундалик ҳаёти эпизодларини, балки Марказий Осиё халқларининг қаҳрамонлик афсоналари билан боғлиқ мифологик мотивларни ҳам акс эттиради. Баъзи лавҳалар кейинроқ яратилган “Алпомиш”, “Дада Қўрқут” каби эпик сюжетларга ўхшаб кетади.

Орлат камари маданий ўзаро таъсирнинг ёрқин далилидир: унинг безакларида маҳаллий суғд анъаналари ва скиф-сармат дунёсининг бадиий таъсири элементлари кузатилади. Бу қадимги Суғдиёнанинг ташқи маданий импульсларга очиқлигини таъкидлайди.

Малумот тучун: қадимдан камарлар теран рамзийликка эга ашё саналади. У инсоннинг заиф жойларини ҳимоя қилади ва тумор вазифасини ўтайди, шунингдек, уни таққан кишининг ижтимоий мақомини ҳам билдиради. Шунга кўра, Орлат камаридаги тасвирий сюжетлар оддий безак эмас, балки муайян мафкуравий маълумотларни сақловчи манбадир. Балки ўйма тасвирлар Суғд кўчманчиларининг афсоналарини ўзида акс эттирган достонлардан лавҳалар бўлиши мумкин.

Бугунги кунда Орлат битиктошлари Ўзбекистон тарихи давлат музейи коллекциясининг фахри бўлиб, уларни илмий ўрганиш қадимги Ўрта Шарқ халқларининг ижтимоий тузилиши, ҳарбий ташкилоти ва дунёқарашини чуқурроқ тушуниш имконини беради.

Орлат камари Ўзбекистон маданий меросининг ҳақиқий дурдоналари бўлиб, биз улар билан фахрланишимиз мумкин.

WOSCU ахборот хизмати