Оқсарой битикларидаги ҳукмдорларга қаратилган муҳим эслатма

Ислом олами меъморчилигининг энг юксак ютуғи бўлган Шаҳрисабздаги Оқсарой ёдгорлигининг устун занжираларида насх хатининг ажилла услубида ёзилган ва форс тилидаги сентенция (савол кўринишида)ни ўзида ифодалаган ушбу жумла такрорланади: 

«Тахт ва давлат — сенинг меҳр-шафқатинг йўлдоши, ёхуд тахт ва давлат — сенинг ҳокимиятинг муҳрими?»

Маъноси: ҳокимият ўз тожу тахтини — «муҳр»ини мустаҳламлаш учун эмас, балки «меҳр» кўрсатиш учун берилган.