Алишер Навоий асарларининг Истанбул кутубхоналаридаги безакли қўлёзмалари

Алишер Навоий асарларининг Истанбул кутубхоналаридаги безакли қўлёзмалари

Алишер Навоий асарлари безакли қўлёзмаларининг нисбатан каттагина қисми ҳо-зирги кунда Истанбулдаги тўртта кутубхонада мавжуд. Уларнинг учтасига оид қўл- ёзмалар йиғма жилди Тўпқопи саройи музейи кутубхонасида, Турк ва ислом санъа- ти музейида ҳамда Истанбул университети кутубхонасида сақланади. 

Улар собиқ ус¬монийлар салтанати хазинасидаги китоблардан ташкил топган бўлиб, айни пайтда усмонийлар асос солган Сулаймония кутубхонаси китоблар коллекцияси фондига эга ва уларнинг баъзилари султонлар васийларига тегишли бўлган (вақф қилинган). 

Йиғма жилдда мавжуд ўн еттита қўлёзма каталог асосида ҳамда таҳлил қилин¬ган ҳолатдадир. Қўлёзмалар XVI асрнинг биринчи ярмига тегишли ёки тахминан шу асрга тўғри келади. Уларнинг илдизлари Ҳиротдан то Истанбулгача чўзилиб кетган бўлиб, турк-форс дунёсигача, ундан эса Бухородан то Шерозгача бориб тақалади.