"Бугунги Ўзбекистон  кечаги  Ўзбекистон эмас"

 

"Бугунги Ўзбекистон  кечаги  Ўзбекистон эмас"

 

Таниқли шарқшунос-олимлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтиб ўтилган ташаббусларни ёқлаб  чиқдилар. Улар  ўз шарҳларида болалар ва ёшлар сиёсатини ҳар томонлама ислоҳ қилиш, таълим сифати ва қулайлигини ошириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш ва албатта, мамлакатнинг маданий меросини асраб-авайлаш каби ташаббусларига алоҳида эътибор қаратдилар.

 

Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамияти кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор, Санкт-Петербург Ислом маданияти музейи директори, Россия фанлар академияси Антропология ва этнография музейи илмий йўналиши раҳбари Ефим Резван, Ўзбекистон раҳбари кўтариб чиққан  ташаббусларнинг юксак инвонпарварлик аҳамиятини қўйидагича шарҳлаб ўтди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида қўллаган, "Бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас" деган иборасини, меҳмондўст ўзбек заминига тез-тез келиб турадиган ҳар бир киши яхши фаҳмлай олади. Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ислоҳотларнинг натижалари бугун ҳамма жойда яққол кўзга ташланади. Ҳеч шубҳа йўқки, айнан шу ислоҳотлар, Ўзбекистонга ўтган йилги оғир синовларга қарамай, иқтисодий ўсишнинг ижобий суръатларини сақлаб қолишга муваффақ бўлган дунёдаги кам сонли мамлакатлар қаторига кириш имконини берди.

 

Президент мурожаатининг ижтимоий йўналишига, жумладан, қабул қилинган қарорларнинг самарадорлиги, ошкоралиги, аниқлиги ва бажарилишининг қатъийлигига қаратилган комплекс чора-тадбирларга, фуқаролик жамияти таъсирининг сезиларли ўсишига, бундай таъсир воситаларининг ва институтларини ташкил этиш ва уларни ҳар томонлама ривожлантиришга, пухта ўйланган болалар ва ёшлар сиёсатига(келажакка сармоя!), илм-фан ва инновациянинг аҳамияти ҳамма жабҳаларда ошиб боришига эътибор қаратмасликнинг имкони йўқ. Маълумки, бу ерда гап дунёга жуда кўп сонли атоқли олимлар, файласуфлар, шоирларнинг ёрқин сиймоларини етиштириб берган мамлакатда янги Ренессанс даври пойдеворини шакллантириш ҳақида бормоқда. Ўз ҳаётини ислом маданиятини ўрганишга бағишлаган мен каби бир инсон учун Президент мурожаатининг айнан ушбу қисми жуда ҳам муҳим аҳамият  касб этади. Шу ўринда, Тошкентда янги замонавий университет яратиш режалари, аниқроғи Марказий Осиё Халқаро Институтининг очилиши ҳақида эшитиш ҳам жуда қувонарлидир.

Бугунги кундаги Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва конструктив ташқи сиёсати бутун дунёда эътироф этилмоқда. Президент мамлакат раҳбарлари олдига жуда улкан вазифаларни қўйди. Шу ўрнида айтиб ўтиш керак, мамлакатнинг сўнгги йилларда тўплаган тажрибаси ҳам кўп миллатли ўзбек халқининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини янги ютуқлар билан кутиб олишига бўлган ишончини янада кучайтиради.

Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихи ва бой маданияти Россияда доимо катта қизиқиш уйғотиб келган ва бугунги кунда кунда ҳам бу ҳолат давом этмоқда. Келаётган йилда, Ленинградда, очлик ва совуқ ҳукмрон бўлган қамал пайтида Алишер Навоийнинг 500 йиллигига бағишланган қатор илмий тадбирлар ташкил этилганлига 80 йил тўлади. Ўша пайтда энг атоқли рус шарқшунослари Нева шаҳрида яшаб ижод қилишган. 1941 йил 10 ва 12 декабрь кунлари Эрмитажда Навоийхонлик кунлари бўлиб ўтди. Ўша йил 29 декабрь куни Шарқшунослик институтида бўлиб ўтган илмий сессия ҳам буюк шоир ижоди ва ҳаётига бағишланди.

 

Академик Орбели Эрмитаждаги мазкур учрашувни очар экан, шундай дейди: "Шаҳримиз ва бутун мамлакатимиз бошидан кечираётган ғайриоддий бир даврда биз барча халқларимизнинг маданий ҳаётидаги муҳим санани нишонлаш, буюк шоир ва устоз Алишер Навоийнинг абадиятга муҳрланган номини ёд этиш учун фавқулодда бир муҳитда тўпландик. Душманлар аллақачон яксон бўлган ва жонсиз шаҳар деб атаётган, қуршовда қолган, очлик ва совуқ ҳукмрон бўлган шаҳарда шоирга эҳтиром кўрсатилишининг биргина ҳақиқати бор, у ҳам бўлса яна бир бор одамларнинг мардона руҳи, уларнинг енгилмас иродаси, илм-фаннинг инсонпарвар жиҳатлари абадий ўлмас эканидан далолат беради.." Шу пайт бошланган артиллерия ҳужумлари Орбелининг нутқини тўхтатиб қўйди, ҳамма ёқ титраб кетди, деразалар зириллади, Невадаги портлаш жуда яқин бўлиб, музли сув устунини осмонга улоқтирди, аммо йиғилганлар бомбадан сақланиш учун қурилган жойга тушишдан бош тортдилар ...

Келаётган йилда, Худо хоҳласа, барча қийинчиликларга қарамасдан Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда бир қатор қизиқарли илмий, маданий ва кўргазмали лойиҳалари устида ишлашни давом эттиришимиз учун имкон яратилиши мен ва ҳамкасбларим учун жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади.