2018 йилда Ўзбекистонда китоб матбааси тарихида илк марта «Ўзбекистоннинг маданий мероси. 2018 йил якунлари, 2019 йиллар истиқболлари» якунловчи форум доирасида 3D форматдаги «Ўзбекистоннинг маданий мероси Германия тўпламларида» китоби нашр этилиб, тақдимоти ўтказилди. Замонавий мультимедиа технологияларидан фойдаланган ҳолда нафақат ўқиш, балки смартфонларда кўриш мумкин бўлган ушбу илмий-оммабоп нашрга 3 тилда махсус тайёрланган видеофильмлар киритилган.
2019 йилда 3D альбомларини яратиш бўйича ташаббус давом эттирилмоқда.
Жорий йилда ҳам 3D-форматида қуйидаги алЬбомлар яратилди:
Давлат дин тарихи музейи тўплами (Санкт-Петербург, Россия)»;
Ўзбекистон Давлат санъат музейи тўплами» (Тошкент).
Ўзбекистон гиламчилиги: асрларга тенгдош анъана».
Давлат Эрмитажи тўплами» 2-қисм.
Чехия Республикаси тўпламлари».
XV-XVII асрлардаги Мовароуннаҳр китобат санъати Россия Миллий кутубхонаси тўпламида» (Санкт-Петербург, Россия).
Россия архиви тўпламларининг XIX ва XX аср бошига оид фотосуратларида Ўзбекистон».