«Ўзбекистон маданий мероси - янги Ренессанс асоси» халқаро конгресси ўтказилади
15-18 декабрь кунлари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Тошкентда анъанавий Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий мероси - янги Ренессанс асоси» IV Халқаро конгрессини ўтказади
Конгресс очилиши 15 декабрь куни Ёшлар саройи биносида бўлиб ўтади. Унда расмий доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, таниқли хорижий ва маҳаллий олимлар иштирок этади.
Улар ўз маърузалари ва чиқишларида мамлакат маданий меросининг аҳамиятини аниқ мисоллар келтириб намойиш қиладилар, ўзбек заминининг олимлари ва ижодкорларининг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси тўғрисида сўзлайдилар.
IV Халқаро Конгресс ишида 300 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий олимлар, давлат, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шунингдек 40 мамлакатдан келган олимлар ва мутахассислар иштирок этишади.
Уларнинг аксарияти Марказий Осиё дунёнинг бошқа мамлакатларидаги Уйғониш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатган кучли илмий ва маданий юксалиш маркази бўлганлиги ҳақида маърузалар қилишади.
«Ўзбекистон маданий мероси - янги Ренессанс асоси» IV Халқаро Конгрессининг тўрт куни чет эллик олимларнинг Ўзбекистон маданий меросининг қадр-қимматини очиб беришга бағишланган маърузалари учун ажратилган. Маданий мерос ҳафталиги илмий тақдимотлардан ташқари қизиқарли ва хилма-хил дастурни ваъда қилмоқда.
