«Аёл мадҳияси» кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Кеча, 5 Март куни Ёшлар Ижод Саройида таниқли Ўзбек рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кино рассоми Бахтиёр Назаровнинг «Аёл мадҳияси» деб номланган кўргазмаси очилди.
Кўргазма «Ўзбеккино» Миллий Агентлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган.
Кўргазмада таниқли устанинг турли даврларда яшаган аёллар, масалан, Массагетлар маликаси Тўмарис, Амир Тимурнинг рафиқаси Биби – хоним, Ўзбек театри ва кино актрисаси Лютфихоним Саримсоқова ва бошқа аёлларнинг портретлари намойиш этилган.
«Аёл мадҳияси» кўргазмаси 11 Мартга қадар давом этади.
