Ўтмишда Хоразм кулолларини эксклюзив шакллар яратишга ундаган 3 асосий факт

Хоразм кулолчилик буюмларининг шакллари ҳам бошқаларга ўхшамайди. Бу ерда ҳамма нарса ўзгача хусусиятга эга бўлиб, фақатгина шу минтақа учун мос ва ўзига хосдир…

Хоразм кулоллари турли шаклдаги кўплаб хурмачалар, туваклар ва кўзалар тайёрлашган. Қадим ўтмишда кулолларни эксклюзив шакллар яратишга ундаган учта асосий факт мавжуд бўлиб ва булар жазирама иқлим, чўл ва илонлар ҳисобланади. 

Масалан, сутни ивитиш учун кўзаларнинг бўйнида тўртта халқа ҳосил қилишган. Улар орқали сутли кўзаларни токнинг устунига ёки бостирмаларнинг хариларига осиб қўйишган. Нега, деб сўрамоқчимисиз? "Илонлар у ерга тушмаслиги учун", деб жавоб беради хоразмлик бир киши. 

Теварак-атроф тўла қумлар. Илонларнинг сутга ишқибоз бўлиши одатий ҳол ва бу ўз ўрнида эксклюзив шаклдаги Хоразм кўзаларининг бўғизидаги халқалар билан яратилишига сабаб бўлган.