ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейининг сараланган асарлари фотонусхаларидан иборат махсус кўргазма ташкил этилди
ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейининг сараланган асарлари фотонусхаларидан иборат махсус кўргазма ташкил этилди
27-сентябрь куни кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, унда ЮНЕСКО раҳбарияти, дипломатик корпус вакиллари, ЮНЕСКОга алоқадор ихтисослашган мутахассислар иштирок этди, деб хабар беради, “Дунё” Ахборот агентлиги.
Кўргазмада ҳаммаси бўлиб 26 та асарлар экспозицияга қўйилган, улар турли муаллифларнинг мўйқаламларига мансуб, уларда оддий одамлар ҳаётидан, турли халқларнинг маданий анъаналаридан, ўзбек халқининг буюк аждодлари ҳаётидан лавҳалар акс эттирилган.
Бир ҳафта давом этадиган кўргазманинг ташкилотчиси, ЮНЕСКО котибияти билан ҳамкорликда мамлакатимиз ҳукуматидир.