«Буюк Тенглаштирувчи: Лал Бахадур Шастри»

«Буюк Тенглаштирувчи: Лал Бахадур Шастри»

Тошкентнинг хар бир фуқороси умрида камида бир маротаба Ҳиндистоннинг иккинчи бош вазири Лал Баходир Шастри ёдгорлигини кўрган. Шастри бюсти туширилган пушти гранитдан иборат кичик бир тагкурси Ўзбек ҳайкалтароши Я.Шапиро томонидан ишланган.  

Ёдгорлик нафақат икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни ёдга олиш учун, балки Ўзбек заминида бу фоний дунёни тарк этган буюк Ҳинд сиймоси хотираси учун очилган.

1965 йилда яна Покистон ва Ҳиндистон ўртасида тўқнашувлар бошланиб, бу ҳодисалар давлатлар ўртасида Иккинчи Урушга олиб келган. Тез орада томонлар келишувга эришган сулҳга қарамай, вазият узоқ вақт давомида кескинлигича қолди. 

1966 йил 10 Январида Ҳиндистон ва Покистон бош вазирлари ҳарбий харакатларни тўхтатиш тўғрисида Тошкент Декларациясини имзоладилар. Тарихий воқеадан кейинги кун Лал Баходир юраги билан хаста бўлиб қолади ва хуруждан бир соат ўтиб, вафот этади. Эрталаб, Тошкентда аэропортгача дафн маросими бўлиб ўтади. 

Ўзбекистонда Лал Баходир Шастри шарафига Ҳинд тили ўқитиладиган мактаб ҳамда унинг номи билан Шастри номидаги Ҳинд маданият маркази очилди ва номи билан аталди.