Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти расман рўйҳатдан ўтқазилди

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятини расман рўйҳатдан ўтқазиш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда III Халқаро конгресси доирасида Бутунжаҳон жамияти балқармаси раиси Фирдавс Абдухолиқов эълон қилди.

«Кеча Париждан бизнинг жамиятимиз рўйхатдан ўтганлиги ҳақида хабар келди. Энди биз юридик ташкилотмиз. Бундай ташкилотнинг Ўзбекистонда албатта филиали бўлиши керак. Биз буни Конгресснинг иккинчи кунида муҳокама қиламиз», - деди Абдухолиқов.

Дунёнинг 300 нафар олимлари Президентга миннатдорлик билдириб, фаолиятига юқори баҳо берди.

Жорий йилнинг 27 август куни “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” маданий мерос ҳафталиги якунланди. Унда ўз ҳаётини Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб этишга бағишлаган дунёнинг 300 дан зиёд олимлари иштирок этди.

Ҳафталик доирасида ўтказилган Учинчи халқаро Конгрессда 40 мамлакат олимлари қатнашди. Улар юртимизда маданият ва фан ривожи йўлида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади. Давлат раҳбарининг мисли кўрилмаган ташаббуслари нафақат кенг жамоатчилик, балки илмий жамият қалбида ҳам акс-садо берди ва қўллаб-қувватланди. Ўзбекистондан сўнгги уч йилда қабул қилинган кўплаб ташаббуслар Учинчи халқаро Конгрессда олға сурилган янги ташаббусларни ишлаб чиқишга туртки бўлди.

Маданий мерос лойиҳасининг асосий йўналишларидан бири бу — уч тилдаги иллюстратив китоб-альбомларни чоп этиш ҳамда ҳужжатли фильмлар суратга олиш эди. Бу ишлар муваффақиятли амалга оширилди. Ўзбекистоннинг илмий жамоатчилигига қатор янги лойиҳалар ҳам таклиф этилди. Улар қуйидагилар:

-“Ўзбекистоннинг 100 нодир қўлёзмаси” (турли мамлакатлардаги илмий ва маданий муассасаларда сақланаётган, бевосита Ўзбекистонга тегишли бўлган қўлёзмаларни излаб топиш ва уларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш йўналишида);

-“Ўзбекистоннинг меъморий обидалари картографияси”;

-“Ўзбекистоннинг меъморий эпиграфикаси”;

-Ўзбекистоннинг меъморий обидалари каталоги”;

-Ўзбекистоннинг фан ва маданияти олимлар ишларида”.

Шунингдек, Париждаги Темурийлар жамиятининг 30 йиллик фаолияти давомида нашр этилган “LaTimuride” журналини умумлаштириш ва бошқа.

Бутунжаҳон жамиятининг жорий йилдаги “овози” аввалги каби Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаати бўлди.

Қуйида биз Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаган мурожаатини тўлиғича ҳукмингизга ҳавола этяпмиз.