Тошкентда VI асрга оид бўлган, суғд ёзувида “Twrk xʼγʼn” жумласи акс этган бронза танга топилди, дея хабар берди “Oyina” нашри.
Танга ғарбий Гўктурк хоқонлигига мансублиги ва турк империясининг асосчиси Истеми хоқон авлодига тегишли бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Ундаги ёзув “Турк хоқони“ деб таржима қилиниб, танга тарихда “турк“ сўзи қайд этилган энг қадимги, биринчи топилма бўлиши мумкин.
Ушбу топилма Ўзбекистон Фанлар академияси, Миллий археология маркази илмий ходими, профессор, фанлар доктори Ғайбулла Бобоёров томонидан амалга оширилган.
Нашрнинг ёзишича, Тошкент яқинидан топилган кўплаб қадимий тангалар орасида бу танга оддий туюлсада, арзирли асос – суғд ёзувидаги “турк“ сўзининг акс этиши билан ажралиб туради. Бу атаманинг илк қайд этилиши илгари Кул-Тегин, Билге-хоқон ёдгорликлари билан боғлиқ эди. Топилган танга бўлса милоддан аввалги 580-610 йилларга оид, олдинги даврга алоқадорликни билдиради.