7 метр чуқурликдаги ёдгорлик — Мазлумхон Сулув "чиллахона"си

Мазлумхон Сулув Марказий Осиёнинг энг ноёб ёдгорликларидан бири саналади. У Миздаҳкон қадимий шаҳарчаси (Қорақалпоғистон республикаси Хўжайли тумани) ҳудудида жойлашган. 

Кўплаб ҳужралари бўлган иншоотнинг ўзи тахминан 7 метр чуқурликда барпо этилган, фақат гумбазигина ер сатҳидан юқорида жойлашган. Мутахассислар ёдгорликнинг камида XIII асрга қадар бўлган даврда бунёд этилганини аниқлашган. 

Ёдгорлик чуқур жойда ўзига хос алоҳида конструкция – лойиҳа билан барпо этилгани боис бундай анъана сўфийларнинг ер остидаги бошпанаси – "чиллахона" қуриш таомилларига, яссавия тариқати анъаналарига бориб тақалишини айтиб ўтиш жоиз. 

Анъанага кўра, Хожа Аҳмад Яссавийнинг ўзи (1166 й. вафот этган), мусулмон тақвими (ҳижрий-қамарий тақвим) бўйича 63 ёшга кирганидан сўнг муридлари офтоб нурини Муҳаммад пайғамбардан кўпроқ кўришни истамаслигини эълон қилган ҳамда ўз ихтиёри билан ер остига чекинган, узоқ йиллар ўша жойда хилват ва узлатда зикр билан машғул бўлиб яшаган. 

Агар шундай қиёс учун етарлича асос бўлса, унда бу ерда дафн этилган Мазлумхон Сулув ҳам айтиб ўтилган анъанага эргашган бўлиши мумкин. Вафот этганидан сўнг унинг ер остидаги чиллахонасида муридлари зикр тушиш учун катта хонақоҳ ва унинг учун гўрхона – зиёратхона барпо этган бўлиши ҳам мумкин. Ер остида – чуқурликда ана шу ёдгорликнинг барпо этилиши ертўла зиёратхоналар анъаналарига бориб тақалади.