Тиллакори мадрасаси майдондаги энг сўнгги бино эканлиги, Улуғбек мадрасаси ва Шердор мадрасаси билан биргаликда яхлит меъморий ансамблни ташкил этишини биласизми?!

Тиллакори мадрасаси майдондаги энг сўнгги бино эканлиги, Улуғбек мадрасаси ва Шердор мадрасаси билан биргаликда яхлит меъморий ансамблни ташкил этишини биласизми?!

 Тиллакори мадрасаси 2001 йилда Самарқанда жойлашган бир қатор диққатга сазовор обидалар қаторида ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Тарихдан

Тиллакори мадрасасининг қурилиши 1646 йилда бошланган.

Бино вайронага айланган карвонсарой пойдеворида қад ростлаган, XV асрда саёҳатчилар учун бошпана вазифасини ўтаган. Қурилиш ишлари бошланган вақтда шаҳарнинг иккита жомеъ масжиди бузилган ва лойиҳалаш босқичида бир том остида масжид ва диний мактаб қуришга қарор қилинган.

Мадрасанинг асосий иншоотларини қуриш ва безаш ишлари 15 йилга яқин давом этган.

 "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси меъморий ёдгорликлар эпиграфикаси ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. Кўрсатувни ҳавола орқали кўриш мумкин. https://www.youtube.com/watch?v=WYtKYOjmrW4