“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси доирасида "С. M. Прокудин-Горский ва унинг АҚШ Конгресси кутубхонасидаги Туркистон суратлари мажмуи" китоби ҳам чоп этилганини биласиз
“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси доирасида "С. M. Прокудин-Горский ва унинг АҚШ Конгресси кутубхонасидаги Туркистон суратлари мажмуи" китоби ҳам чоп этилганини биласизми?
«Ўзбекистон маданий мерос жаҳон тўпламларида» туркумидаги «С. М. Прокудин-Горский ва унинг АҚШ Конгресси кутубхонасидаги Туркистон фотосуратлар жамланмаси» китоб-альбоми ХХ аср бошларида таниқли бўлган фотографнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган. 1948 йилда АҚШ Конгресси кутубхонаси уста меросини сотиб олгани туфайли, у бугунги кунгача сақланиб қолди ва уларга тадқиқотчилар, ноширлар томонидан талаб катта.
Фотосуратлар билан бир қаторда ушбу нашрда илк бор илмий ўрганиш учун С. М. Прокудин-Горскийнинг 1909 – 1912 йилларда Россия империяси бўйлаб қилган саёҳатларига бағишланган
янги архив ҳужжатлари тақдим этилди, таржимаи ҳолига оид воқеалар тафсилотлари аниқланмоқда. Китобда унинг 1906 ва 1911 йилларда (бир йил ичида учта саёҳат) Ўрта Осиёда суратга олиш ишлари тарихига ва тахминларга кўра 1905 йилда ҳам ўлкага қилган саёҳатига алоҳида эътибор берилган.