Аббас Панаккал: Марказ исломнинг нафис дурдонасини кашф қилишга илҳом бериш учун ташкил этилган.

Ҳозир сиз Президент Шавкат Мирзиёевнинг уникал таклифи асосида бунёд этилаётган  Ислом цивилизацияси музейини қуриш остонасидасиз. Бу музей тадқиқотчиларни исломнинг яширинган дурдоналарини очишга ундамоқда. Сиз мониторда Араб сайёҳи ва тарихчи Ибн Баттута Марказий Осиёнинг қайси шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилгани ҳақида маълумот берувчи харитани кўряпсиз. У машхур Самарқанд қоғози, ҳудуд табиати, одамларининг турмуш тарзи, ҳатто кўринишлари ҳақида ёзиб қолдирган. Дарёлар ҳақида ёзар экан, Жайхунни кесиб ўтганини айтади. Биз август ойида ўтказилган конгрессда Ислом цивилизацияси маркази билан меморандум имзоладик. Унинг асосида Ибн Батутта саёҳатларига доир экспозицияни марказ музейида ташкил этиш, Замонавий технологиялар асосида Ибн Баттута нигоҳидаги шаҳарларни кўрсатиб беришни режалаштиряпмиз.