Маржоний жамғармасининг (Россия) кенг кўламли тўпламидан Ўзбекистон каштачилигининг ноёб намуналари — Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз, Фарғонага мансуб сўзаналар, адрас, беқасам, бахмал матолари, дўппилар ҳамда аёллар ва эркаклар чопонлари ўрин олган.
Тўпламда 1880—1920 йилларда тикилган чопонлар билан бирга 2020—2022 йилларда ўзбекистонлик рассом Диляра Каипованинг анъанавий абр матоларидан яратган чопонлари ҳам бор.
Д.Каипова абр матолари учун ўз чизмаларини ишлаб чиқиб, Марғилон ҳунармандлари билан ҳамкорликда анъанавий технологиялар асосида тўқимачилик намуналарини яратиб келмоқда. Эътиборлиси, рассом анъанавий абр мотивларини замонавий рамзлар билан уйғунлаштиради.