Андижон гиламларининг ўтмиши қирғиз халқининг қанди қабиласига мансуб хидирша уруғига бориб тақалади. Тарихий манбаларга кўра, хидирша уруғи қадимда Ўратепада яшаган (ҳозирги Хўжаобод ва Қўрғонтепа туманлари ҳудуди). Уруғ аёллари кундалик турмуш ва ўтов учун зарур гилам, хуржун, йўл халта, чавадон (қопга ўхшаш идиш) тўқиган бўлса, кейинвҳалик буюртмалар асосида бозорларда сотиш увҳун махсус гиламлат тайёрлаган.
Хидирша гиламлари ХИХ аср охири ХХ аср бошларида Андижондаги машҳур гилам бозорининг энг олди моли ҳисобланган ҳамда бутун Фарғона водийсида шуҳрат қозонган. Шунингдек, савдо алоқалари орқали Тошкент, Самарқанд, Бухорога ҳам тарқалган.
Хидирша гиламларининг безаклари бой ва хилма хил. Унда тотем ва астрал тимсоллар кўп. Ғоз панжа, тол барги, узум барги ва меваси, олма кўчат, қўчқорак, ит қуйруқ, йўлбарс товон, қийғир кўз, туморча, балдоқ, ой, юлдуз каби ўнлаб шакллардаб иборат рамзий нақшлар устунлик қилади. Гиламларнинг безаклари композицион тузилиши жиҳатидан сатҳ ва ҳошиядан иборат, нақшлар кўпинча ромб, кўпбурчак, доира каби тўрсимон шакл ичига ёки ромблар шаклидаги йирик турунжлар атрофидаги майда нақшлар билан тўр-турунж кўринишида жойлаштирилган.
Кейинчалик Ширмонбулоқда гиламлар қўл чархида йигирилган пахта ипидан тайёрланган. Бундай гиламларни «терма» деб юритишади. Улар махсус дастгоҳда эни 20, 40, 60 см ўлчамларда тўқилади ва бу энлар ёнма-ён қўшиб тикилади. Атрофига энсиз қора матодан манғиз тикилиб, мустаҳкамланади.
Терма гиламлар рўзғорда кенг қўлланилган, келин сепига берилган, улардан турли халталар тайёрланган.