Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ўз фондида илк палеолит давридан ХВ асргача бўлган даврни қамраб олган ҳамда нафақат Фарғона водийси, балки бутун Ўзбекистон тарихига оид 50 мингдан ортиқ археологик ашёларни сақлайди.
Музей хазинасига аҳолидан олинган ёки вилоят ҳудудидаги қурилиш, дала ва шунга ўхшаш ишлар давомида топилган ашёлар ҳам киради. Улардан бири 1964 йилда музейга кирган БАЛБАЛ.
Балбал – қадимий туркий сўз бўлиб, «бал-бал», яъни “зарба бермоқ”, «қоқмоқ», «урмоқ» каби маʼноларни англатади. Тахминларнинг бирига кўра, кўчманчи зодагонларнинг вафот этган вакиллари шарафига балбаллар ясалган ва ўрнатилган. Бундай тош ҳайкаллар мўғул чўлларидан тортиб Европа қитъасигача бўлган кенг ҳудудларда топилган.
Музейнинг тарих бўлимидаги яна бир экспонат алоҳида эътиборга молик. Бу Андижон вилояти Андижон тумани Бўтақора қишлоғида аниқланган, хаттотлик санъатининг етук намуналаридан бири бўлган ҚАБРТОШ. Ушбу қабртош 1323 йилга тааллуқли.
Тасодифий топилмалар орасида 1964 йилда Андижон ҳудудидан қурилиш ишлари олиб борилганда топилган юқори қисмида махсус ТEШИКЛИ ТОШ АРТEФАКТ ҳам қизиқ. Айрим олимлар “тарози тоши” дейишса, бошқалари бу буюмни полвонлар машқ пайтида кўтарадиган тош бўлса керак деб ўйлашди. Ҳозиргача бундай тошлар фақат бронза даврининг турар-жойларидан, ибодатхоналаридан ёки мозорларидан топилган. Шунинг учун бу буюмларни “ибодат билан боғлиқ буюмлар бўлиши керак”, дегувчиларнинг сони кўпайиб борди.