Бахита Ахмед ал-Румейси, «Манара» марказининг ижрочи директори (БАА): Ўзбек модели замонавийлаштириш ва халқаро стандартлар билан рақобатлашишда жуда муваффақиятли бўлди
Бахита Ахмед ал-Румейси, «Манара» марказининг ижрочи директори (БАА):
“Ўзбекистондаги Маданий мерос ҳафталигига таклиф этилганимдан ва ушбу анжуманга ташриф буюрганимдан мамнунман. Бу жуда ажойиб конференция бўлди ва бу анжуман ўзбек мероси, ўзбек маданияти ва тарихини асраб-авайлаш билан бир қаторда, Цивилизация маркази Ўзбекистоннинг ушбу мулоқотларга мезбонлик қилишдаги муваффақиятини кўрсатади. Ўзбек модели замонавийлаштириш ва халқаро стандартлар билан рақобатлашишда жуда муваффақиятли бўлди, шу билан бирга, халқнинг миллий ўзига хослиги, маданияти ва ислом цивилизацияси маданиятини сақлаб қолган. Биз асосий қадриятларимиз, миллий ўзлигимиз билан ўзаро яқинмиз, шу билан бирга, глобаллашувга дуч келяпмиз ва халқаро майдонларда ва халқаро стандартларда рақобатлаша оладиган замонавий мамлакатлар сирасига кирмоқдамиз.