Ҳажмли, безак сифатида инсон боши бўрттириб ишланган идишлар қадимги Юнонистонда маълум бўлиб, бунга "Мегар косаси"ни мисол сифатида келтириш мумкин. Бу анъанага мисол сифатида Нисада топилган форслар даврига мансуб фил суягидан ишланган қадаҳни ҳам келтириш мумкин.
Япониянинг Михо музейи коллекциясидан жой олган ушбу коса эҳтимол Бақтрияда тайёрланган. (mil.avv. ИИИ – ИИ асрлар). Фикримизга исбот сифатида ушбу косадаги инсон боши билан Тахти-Сангин (Тожикистон)дан топилган фил суягидан ишланган денгиз оти боши ўртасидаги ўзаро ўхшашликни келтириш мумкин.
Косанинг танаси тик ҳолда кўтарилган ва энг юқориси эгик бўлган гултож билан тугайди. Косанинг ички қисми охири 16 та тор равоқ билан тугайдиган юмалоқ гулбарглар билан безатилган. Ҳар бир равоқда баланд тарзда бўрттириб ишланган эркак кишининг боши бўлиб, уларнинг сочларига олтин суви югуртирилган.