Германиянинг Гамбург шаҳридаги Санъат ва ҳунармандчилик музейида бир вақтлар Баёнқулихоннинг Бухородаги мақбарасини безаб турган ўймакор, сирланган терракотанинг 71 та бўлаги бор.
Мазкур кошинларни Гамбург музейининг асосчиси ва биринчи мудири Юстус Бринкманн 1895 йили Парижда санъат асарлари сотувчиси Зигфрид Бинг шарофати билан қўлга киритган. Кошинларнинг халқаро бозорга чиқиши эса 1894 йили юз берган ер қимирлаши мақбарага қаттиқ шикаст етказиши оқибати билан боғлиқ бўлиб, батумилик савдогар М. Яхтажян уларни Виктория ва Алберт музейи (Лондон)га таклиф қилган. Музей уларнинг бир қисмини сотиб олади. Ўз ўрнида Гамбург музейи ҳам кошинларнинг анча катта тўпламини харид қилган. Бўлакларнинг қолгани эса турли музейлар тўпламларига тарқаб кетган.
... Чингизхоннинг 25-авлоди Баёнқулихон унча кўп ҳукм сурган эмас. Унинг Бухорода қад кўтарган мақбараси тўлалигича – ички ва ташқи томонларидан сирланган кошин билан қопланганди. Улардаги мураккаб бўртма усул ва мавзуларнинг хилма-хиллигидан келиб чиқиб, умумий кўринишни мўғуллар ва темурийлар салтанатлари усуллари ўртасидаги вақтга тўғри келувчи оралиқ босқичга оид, деб ҳисобласа бўлади.
_I1aw8yQ_1.webp)