Марказий Осиёнинг мўғуллар ва темурийлар даври китобат санъати ривожини англашда Дис тўпламидаги альбомлар алоҳида қимматга эга.
Генрих Фридрих фон Дис (1751 – 1817) Германияда турк тилини яхши билган илк олимлардан бири саналади. У 1784 – 1790 йилларда Пруссиянинг Истанбулдаги консули бўлган.
Фон Дис хаттотлик, миниатюрачилик, газлама учун хомаки тасвирлар, чизмалар намуналаридан иборат ҳужжатларнинг аксар қисмини кетма-кетликда, қарийб 450 варақдан иборат тўртта альбомга елимлаб чиқган. Турк адабиётига алоҳида қизиқиш билдирган, унинг қизиқишлари усмоний турк тили доираси билан чекланиб қолмаган. Эски ўзбек ва ўғуз тилларидаги кўплаб қўлёзмалар унинг туркий тилларнинг келиб чиқиш илдизларини излашга интилганидан гувоҳлик беради.
Альбомлардаги газлама учун хомаки тасвирларнинг кўплаб намуналари мўғуллар, яъни элхонийлар ҳукмронлиги даврига тегишлидир. Бошқа варақлар, хусусан суратлар темурийлар замонида яратилган.
Альбомлар ҳозирда, фон Диснинг васиятига биноан, Берлин кутубхонасига келиб тушган.