Бобурийлар тангалари: «МEҲРОБИ»

Илк бобурийлар даври тангалари ажойиб хаттотлик санъатини намойиш этади. 

Акбар олтин, кумуш ва мисдан тангалар чиқарган. Унинг олтин тангалари — МУҲР, кумуш тангалари — РУПИЙ, мис тангалари — ДОМ деб аталган. Улар асосан думалоқ, баъзилари квадрат шаклида зарб қилинган.

Акбарнинг эсдалик олтин тангалари олти бурчакли шаклда бўлиб, устки ва пастки томонлари сал чўзиқроқ эди. Меҳробни ёдга соладиган шакли туфайли «МEҲРОБИ» номи билан ҳам машҳур бўлган.  

Меҳроби тангалар нумизматика санъатининг энг яхши намуналаридан бири саналади.