Асарни итальян тилида нашр этиш жараёнларига мазкур нашриёт раҳбари Сандро Тети бошчилигидаги малакали таржимонлар, муҳаррирлар ва дизайнерларнинг катта гуруҳи жалб этилган.
Атоқли итальян олими ва адиби Франко Кардини томонидан ёзилган кириш сўзида Бобур “Сўз санъатига меҳр қўйган буюк ҳукмдор ёхуд салтанатни севган буюк адиб”, деб таърифланади. Таржимон Федерико Пасторе китобга ёзган шарҳида «Бобурнома» “ўз даврининг кундалик ҳаётини қайта тиклашга имкон берадиган, ислом тамаддунига хос автобиографик асарнинг илк ростгўй намунаси” эканига алоҳида урғу беради.