Ҳаммамиз биламиз дунёда зиддиятли вазиятлар бўлиб турибди. Шунинг учун инсонларни ўзаро бир бирлари билан учрашиши ва мулоқот қилиши бу жуда ҳам керак. Мен ва менинг жамоам ушбу Марказнинг ташкил топишида яъни архитектура ва дизайн ишларида иштирок этаётганимиздан жуда мамнунмиз.
Марказ нафақат Ўзбекистон балки дунё илм фан ривожи ва янги кашфиётлар учун хизмат қилади. Музей бўлимлари лойиҳаси жуда ўзгача ва такрорланмас. Сизнинг аждодларингиз қолдирган меросни дунёга кўрсатиш керак. Марказда улкан музей ва катта кутубхонани ташкил топиши жуда тўғри. Кутубхона ҳар бир тадқиқот ва топилмалар учун энг биринчи восита вазифасини бажаришини биламиз. Демакки марказ тўғри йўлдан кетмоқда.