Россиялик журналистларни Янги Йилги Ўзбекистон нималар билан ажаблантирди? «Россия 24» телеканалининг махсус репортажи
Россиялик журналистларни Янги Йилги Ўзбекистон нималар билан ажаблантирди? «Россия 24» телеканалининг махсус репортажи
«Россия 24» телеканали Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳатлар тўғрисида репортаж чиқарди. Канал мухбирлари мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий хаётидаги Янги Ўзбекистонни ташкил этувчи глобал ўзгаришларга эътибор қаратди.
Репортажда журналистлар мамлакатдаги инфраструктура қурилишининг суъратларини меъморий дурдоналар қурилишига алоҳида устувор аҳамият берилган Амир Темур салтанатининг гуллаб – яшнаган даври билан таққослашди.
«Ўзбекистоннинг барча минтақаларида – турар жой мажмуалари қурилишидан тортиб транспорт иншоатлари қурилишигача йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. 30 йил мобайнида биринчи марта Тошкент метросининг узунлиги кенгайтирилди. Икки йил ичида сўнгги ўн йилликларда ўз саноатида биринчи бўлган металлургия заводи қурилди», дейилади видеода.
Ушбу ўзгаришлар, шунингдек, 2021 йилга мўлжалланган улкан режалар хақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга йиллик мурожаатида сўзлаб берди. Келгуси йилда мамлакат ўз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлайди ва хозирда хаётнинг барча сохаларига таъсир кўрсатадиган кейинги ислоҳатлар вектори шаклланмоқда.
«Кенг қўламли иқтисодий ва молиявий ислоҳатлар мамлакатни узоқ уйқувдан сўнг, том маънода, уйғотди. Биргина шу йилнинг ўзида қарийиб икки юзта йирик корхона ишга туширилди», – дейди мухбир Борис Мақсудов.
Қайд этилишича, Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳатлар дунёдаги энг очиқ ислоҳатлардан бири сифатида тан олинган ва ҳатто пандемия ҳам бошланган сайи – харакатларга путур етказа олмаган.
Батафсил маълумот – видеорепортажда https://www.youtube.com/watch?v=7xe-O5U63mM
