Ўзбекистон маданий мероси хафталигининг тўртинчи куни ​​​​​​​

Ўзбекистон маданий мероси хафталигининг тўртинчи куни

Ўзбекистон маданий мероси хафталигининг тўртинчи куни ёшлар ўртасида тарих, маданият ва фанни оммалаштириш шиори остида ўтказилди. 
Икки мингдан ортиқ иштирокчилар, аслида, қадимги асрлардан етказилган мактубларнинг асосий адресатлари ва янги уйғониш вазифаларининг амалга оширувчилари, кенг кўламли ёшлар учун учрашувлар платформасида, маданият ва ёшлар сиёсати соҳасидаги мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш бўйича очиқ мулоқатда қатнашишди. 
Ташкилотчилар интерактив майдончаларни, фильм саҳналари билан бирга тарихий реконструкцияларни, «жонли суъратларни», хозирда 3D форматида қайта тикланаётган тарихий ашёларнинг галографик реконструкциясини ва бошқа кўплаб нарсаларни тайёрладилар. Ёшлар форуми қандай ўтганлигини бизнинг видеомизда кўришингиз мумкун.