Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази ва WOSCU томонидан ташкил этилган Маданий мерос ҳафталиги иштирокчилари ўз фаолият натижалари ҳақида фикр алмашмоқдалар
Чингиз Томар, Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази бош директори ўринбосари: Ўзбекистон биз учун ота юртдир, бир макондир
“Ўзбекистон биз учун ота юртдир, бир макондир. Дин уламолари, машҳур олимларни етиштириб чиқарган буюк бир Ватан. Унинг маданий мероси сабаб туркияликлар қалбида Ўзбекистонга бўлган мухаббат мавжуд ва улар Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларига ташриф этишни доимо орзу қилади. Мени энг кўп қувонтиргани Самарқандда ҳам Бухорода ҳам аждодлар номи берилган марказлар жуда гўзал ҳолатда сақланаётганини кўрдим. Мен Ўзбекистонга келганимда бу ҳаёлимдаги юртдан анча гўзал эканлигини кўрдим. Биз Саҳиҳий Бухорийни оригинал нусхаси факсимилесини яратдик ва Ислом цивилизацияси марказига ҳам ҳадя этдик. Табаррук диёрингизда камол топган улуғ муҳаддислар, фозилу фузалоларнинг номини бутун дунёга тараннум этган юрт гуллаб яшнашини тилаб қоламан.