Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси қошидаги Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институти тўплами
Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси қошидаги Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институти тўплами
Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси қошидаги Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институти 1943 йилда Ўзбекистон оммавий кутубхонаси (ҳозирги Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона) Шарқшунослик бўлими қошида ташкил этилган.
Асосий фондда 13319 жилдлик қўлёзмалар мавжуд.
Буларнинг асосий қисми олимлар ва китобларни тўпловчи коллекционерлар, давлат ва жамоат арбобларининг хусусий жамланмаларидаги асарлардир.
Улар ўз вақтида турли сабаблар билан Республика давлат кутубхонасига олиб келинган.
Хива хонлари кутубхоналаридаги китобларнинг асосий қисми ҳам худди шу тарзда бу ерга келтирилган.
Кейинчалик институт фонди қадимги қўлёзмаларни топиш мақсадида вақти-вақти билан ташкил қилиниб туриладиган махсус археографик тадқиқотлар ва аҳолидан харид қилинган ва беғараз тақдим қилинган қадимий қўлёзмалар ва китоблар ҳисобига тўлдирилиб борилган.

