Наманганда қадимги зардўштийлик ибодатхонаси топилди
«Учтепа-Булоқмозор ички ва халқаро туризм мажмуасидаги археологик ёдгорликларни тадқиқ этиш ва уларни очиқ осмон остидаги музейга айлантириш» лойиҳаси доирасида Наманганнинг Норин туманида қадимги зардўштийлик ибодатхонаси топилди, дея Uznews хабар беради.
Академик Аҳмадали Асқаров бошчилигидаги илмий гуруҳ қазилма ишлари жараёнида нодир ашёлар, шунингдек тош даврига оид ва ҳудудда зардўштийликнинг кенг тарқалиши билан боғлиқ қадимги ибодатхонага дуч келишди.