Фахрий Легион ордени соҳиби ЦИЦга «114 Қуръон» факсимилеси нашрида ёрдам беради

Дунёда машҳур қуръоншунос, Франциянинг Коллеж де Франс профессори, кодикология ва палеография бўйича етук олим Франсуа Дерош Ислом цивилизацияси марказининг «114 Қуръон» лойиҳасида иштирок этади.
Машҳур олимнинг ушбу факсимил лойиҳасида иш олиб бораётгани ҳақида Ислом цивилизацияси маркази директори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси Тошкентда ўтказилган Халқаро маданий мерос ҳафталиги якунлари бўйича           ҳисоботида маълум қилди.
«Қуръонлар мавзусидаги илмий конференцияда Франсуа Дерош  марказимизнинг  «114 Қуръон» лойиҳасида фаол иштироки билан буни тасдиқлади», –  дея таъкидлади Ф. Абдухаликов.
Лойиҳа муаллифларидан бири, Mueller & Shindler нашриёти раҳбари Александр Вильгельмнинг маълум қилишича, «114 Қуръон» лойиҳаси доирасидаги асосиқ мақсад – дунёдаги энг муҳим Қуръон қўлёзмаларини танлаб, битта китобга жамлашдир.
Қуръонда 114 сура бўлгани боис лойиҳа номи «114 Қуръон» дея номланди. Лойиҳанинг асосий ғояси –  ҳар бир Қуръондан битта сурани танлаш. Бу рўйхат минг йил давомида ёзилган Қуръонлар ҳақида яхши маълумот беради. Албатта ушбу Қуръонларнинг катта қисми Ўзбекистон билан боғлиқ», — дейди Вильгельм.