«Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳақида фактлар 

«Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳақида фактлар 

Бугунги кунда «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонасида 15 та доимий кўргазма мавжуд бўлиб, уларда Хоразмнинг қадимий даврларидан то ҳозирги кунгача бўлган бой тарихини акс эттирувчи 60 мингдан ортиқ экспонатлар сақланмоқда. 

Мана бир асрдирки, Хива музейи юртимиз табиати ва тарихига оид ноёб буюмларни тўплаш ва сақлаш, уларни дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюраётган сайёҳларга намойиш этиш, келажак авлод учун асраб-авайлаш бўйича улкан ишларни амалга ошириб келмоқда.