ФИРДАВС АБДУХОЛИҚОВ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси, лойиҳа муаллифи:

 

«Маданий меросни асраб-авайлаш ва оммалаштириш борасида Ўзбекис­тонда амалга оширилган ишлар жуда улкан ва мисли кўрилмаган даражада. Яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари, ижтимоий масъулиятли бизнеснинг бирлашиши дунёда ушбу турдаги ягона лойиҳани амалга оширишга имкон беради, бу шубҳасиз нафақат олимлар учун илмий материал, балки ёш авлод учун маънавий озуқа бўлиб хизмат қилади».