Мен қадимий Қуръон қўлёзмаларини ўрганиш бўйича мутахассисман. Катта Лангар Қуръони қўлёзмаси устида узоқ вақт тадқиқот олиб бордим. Ушбу халқаро анжуманда Қуръони Каримнинг жаҳондаги 114 нодир қўлёзмалари факсимилесини тайёрлаб, Ислом Цивилизацияси маркази Қуръон залига жойлаштириш ҳамда Қуръон хаттотлиги халқаро фестивалини ташкил этиш бўйича лойиҳаларим билан иштирок этяпман. Менинг фикрича, Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталигига ўхшаган халқаро тадбирларни кўпроқ ўтказиш керак. Чунки аждодлар меросини ўрганиш биринчи ўринда ёш авлод тарбияси учун жуда муҳим бўлса, иккинчидан маданий-маънавий меросни тарғиб қилиш, сақлаб қолиш, янги қўлёзмалар нусхаларини Ўзбекистонга қайтаришда ҳам бу каби конференциялар катта рол ўйнайди. Ҳафталикнинг Айнан Тошкентда ўтказилиши ҳам аҳамиятли. Чунки,Ёзма манбаларда Тошкент тарихи қадимги даврларга бориб тақалади ва бу ердан таниқли алломалар етишиб чиққан.