Бу каби конфренсиялар мамлакат имиджини дунё миқёсида ривожлантириш ва бошқа катта мақсадларга хизмат қилиши жиҳатидан жуда муҳим. Биргина мисол, бу ерда ҳозир нумизматика ҳақида сўз борди. Бу муҳим жиҳат. Тарихда урушлар бўлган, турли одамлар ва қаҳрамонлар ўтган. Лекин ҳамма даврда ҳам ўзгармаган нарса бу инсон фаолияти учун пул тўланишидир. Оддий одамлар пулдан фойдаланади ва мана шу пул уларга мамлакатдаги ҳозирги вазият ҳақида кўп нарсаларни айтиб беради. Бу ўтмишнинг бошқа жиҳатларига ҳам, уни болаларга ўқитишга ҳам алоқадор. Болалар ўзларининг мерослари ҳақида билмас эканлар, сиз уларга тарихни уқита олмайсиз. Уларга ўтмишда нима бўлганини етказиш учун оддий тилни топпиш керак. Тарих ҳақидаги тасаввурлари орқали ёшлар келажакни режалаштиришни ўрганадилар. Шу боис конференсия муҳим аҳамиятга эга. Айтиш керакки, сўнгги 6 йилда тарихни ўқитиш ва уни визуализация қилишда жуда яхши ислоҳотлар амалга оширилди.